Адабий тилнинг софлиги ва таъсирчанлигини таъминловчи воситалардан бири фразеологизмдир. Ўзбек тилида фразеологизм бу сўзларнинг турғун бирикмаси ёки барқарор иборасидир. Бадиий адабиёт сўзлашув нутқи фразеологизмлари учун ҳам асосий манба ҳисобланади. Бадиий нутқ образли нутқ, образли тил ҳисобланади, чунки бадиий адабиётда ҳаёт образлар, манзаралар ёрдамида акс эттирилади. Бизнинг онг-туйғумизга таъсир этиб, бизни ҳаяжонга соладиган бу образ ва манзаралар сўзлар ёрдамида, сўзлардан ташкил топган гаплар ёрдамида тасвирланади. Нутқнинг таъсирчанлигини оширишда ҳам иборалардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Ижтимоий ҳаёти ниҳоят даражада ёмонлашган давр эди. Ўша пайтларда солиқлар тўхтовсиз оширилиб борган, тенгсизлик ҳукм сурган, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари оёқ ости қилинган эди. Мана шундай оғир шароитда яшаб ижод этган қорақалпоқ адабиётининг асосчиси шоир Бердақ Қарғабой ўғли бу адолатсизликларни кўриб, чидаб тура олмади. Ўзининг қатор достон ва шеърларида халқ бошига азоб-уқубатлар ёғдираётган мана шундай золимларни танқид остига олди. Шоир ҳажв ва кулги орқали ижтимоий тузумдан ўзига хос тарзда ўч олиб, меҳнаткашларни эзган шахсларни эл-юрт олдида масхара қилади ва уларнинг маънан тубан қиёфаларини “кўзгу” каби аск эттиради.
ХХ аср ўзбек адабиётининг кўзга кўринган ёзувчиларидан бири Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов ХХ1 аср ёшларининг ҳам энг севимли адибидир. Ёзувчининг қайси бир асарини олиб варақламанг, унда жонли ва ҳаётий тасвирлар, соф ўзбекона ёндашув ва характер, қаҳрамонлар ўртасидаги суҳбатлар шундай маҳорат билан ёритилганки, ўқувчини ўзига ром этади. Адибнинг ҳамма асарлари китобхонлар учун тарбиявий ва ҳаётий сабоқ бўлади.